Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларни суратга олган режиссёр вафот этди

Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларни суратга олган режиссёр вафот этди

Фото: «Багнет»

Монакода британиялик таниқли режиссёр Люис Гилберт 97 ёшида вафот этди. Хабарни бондиананинг «Twitter»даги саҳифаси тарқатган.

Гилберт Бонд ҳақидаги учта фильмни суратга олган: «Фақат икки марта яшайсан» (1967), «Мени севган жосус» (1977) ва «Ой пойгачиси» (1979).

У бундан ташқари «Арвоҳлар уйи», «Ширли Валентайн» ҳамда «Элфи» фильмлари билан яхши танилган. «Элфи» бешта номинацияда «Оскар»га тавсия этилган ва Канн кинофестивалининг махсус мукофоти, «Олтин глобус» ва BAFTA мукофотини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг