Жерар Депардье Брежневни ўйнайди
Жерар Депардье КПСС МҚ бош котиби, Собиқ иттифоқ Олий кенгаши президиуми раиси Леонид Брежнев ролини ўйнайди, деб хабар берди «Kp.ru». Фильмни хорват режиссёри Лордан Зафранович суратга олмоқда.
Рус паспортига эга таниқли француз актёри кинода суратга тушишга кўнгани ҳақида фильм продюсери Андрей Антонио Лека «Frekvencе 1» радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
Киноасар Чехословакияда 1968 йили содир бўлган, «Прага баҳори» дея ном олган воқеаларга бағишланган, унда Чехословакия компартияси етакчиси Александр Дубчек, мамлакатда бошланган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ҳақида гап боради. Бу ислоҳотлар бошқа социалистик мамлакатлар раҳбарларига ёқмаган, улар бунда бутун блок учун таҳдидни кўришган. Ва 1968 йилнинг 21 августида Собиқ иттифоқ, ГДР, Польша, Венгрия ва Болгария ўз қўшинларини Чехословакияга киритган.
Айтилишича, бош роль — Александр Дубчекни дунёга машҳур актёр ўйнаши керак, аммо ҳозирча у билан бир тўхтамга келингани йўқ. Антонио Лека кино бюджети 10 млн. евродан ошиши, премьераси эса 2022 йилдан кейин бўлишини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter