Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италиялик актриса Жина Лоллобрижида вафот этди

Италиялик актриса Жина Лоллобрижида вафот этди

Фото: Global Look Press

Жаҳон кинематографияси афсоналаридан бири, италиялик актриса Жина Лоллобрижида 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда La Repubblica газетаси хабар берди.

Жина Лоллобрижида 1927 йилнинг 4 июлида туғилган. Болалигида ҳайкалтарош ёки опера қўшиқчиси бўлишни орзу қилган. Бироқ унинг ҳаёт йўллари кино билан туташди. 1946 йилдан бошлаб эпизодик ролларда суратга тушишни бошлади. Гўзаллик танловида қатнашиш унга биринчи шуҳратни келтирди.

«Лола лақабли шунқор» филми уни кино оламига танитди. Кейинчалик Голливуд режиссёрлари эътиборига тушди. Ҳамфри Богарт, Фрэнк Синатра, Юл Бриннер, Тони Кёртис каби юлдузлар билан бирга кино тарихига кирган ажойиб образлар яратди.

Актриса суратга тушган энг машҳур филмлар: «Лола лақабли шунқор», «Париж Биби Марям ибодатхонаси», «Империя Венераси», «Дунёдаги энг гўзал аёл».

1973 йилдан бошлаб Жина Лоллобрижида ўзини фотография санъатида синаб кўришни бошлади ва катта ютуқларга эришди. «Менинг Италиям» албоми яхши қарши олинди, Пол Нюмен, Салвадор Дали каби юлдузлар, ҳатто Фидел Кастронинг портрет-суратини олди.

Кексалик даврида ниҳоят болалик орзуси — ҳайкалтарошлик билан шуғулланишни бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг