«Ижод» фонди директори: «Хондамир Қодирий менга мурожаат қилсин»
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда журналистлар «Ижод» фонди директори Шерзод Ирзоевга буюк ёзувчимиз Абдулла Қодирийнинг инглиз тилига таржима қилинган «Ўткан кунлар» асарини чоп этиш билан боғлиқ масалага изоҳ сўраган.
Қайд этиш жоизки, яқинда «Телеграм» тармоғидаги таниқли каналларнинг бирида Абдулла Қодирий набираси Хондамир Қодирий америкалик Марк Эдуард Риз томонидан 15 йил давомида ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинган «Ўткан кунлар» асарини чоп этиш учун маблағ йиғиш акциясини бошлагани хабар қилинган эди.
«Мен Хондамир акани жуда яхши танийман. Бу масалада «Ижод» фонди қўллаб-қувватлашга тайёр, фақат бунинг учун Хондамир ака шахсан ўзимга мурожаат қилсалар кифоя», — деб айтган Шерзод Ирзоев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter