Фотиҳ Жалолов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Ҳамитович Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.
Ўз меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти «Қўғирчоқ актёри маҳорати» кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган, хусусан, «Ўзбекфильм»га раҳбарлик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter