Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Финист сарлочин» шифохонага тушди

«Финист сарлочин» шифохонага тушди

Вячеслав Воскресенский.

Фото: «Шоубиз»

«Финист сарлочин» фильмида бош ролни ўйнаган актёр Вячеслав Воскресенскийнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонага тушди. Инсультни бошдан ўтказган актёр фалажланган.

Воскресенский яқинда режали жарроҳлик амалиётини ўтказган, ўшанда инсульт юз берган. Актёрнинг қизи айтишича, у мустақил овқатланиш ва мулоқотлашиш қобилиятини йўқотган.

«Финист сарлочин» эртак-фильми Максим Горький киностудияси томонидан (кинорежиссёр: Геннадий Васильев) суратга олинган бўлиб, премьераси 1975 йилнинг 30 декабрида бўлиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг