«Фарҳод ва Ширин» дуэти судда ютқазди
Шоир Бобур Бобомурод «Фарҳод ва Ширин» дуэти хонандалари – Ф.Сулаймонов ва Ш.Зоитова билан судлашаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.
Тошкент шаҳар судларининг хабар беришича, 2022 йил 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг иш юритувига аризачи Б. Бомуродовнинг ҳуқуқбузарлар: Ф. Сулаймонов ва Ш. Зоитовага нисбатан «Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани тўғрисида»ги аризаси келиб тушган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 14 февралдаги қарорига кўра, Ф. Сулаймонов ва Ш. Зоитовага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддаси (Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) 1-қисми, 177-1-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 34-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 350 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter