Эл билган тил билмайдими?!
Марказий телеканалда яхши кўрсатув йўлга қўйилган. Номини биласиз. Унда маълум бир соҳага умрини бағишлаган инсонлар ҳақида сўз боради. Ношир, шифокор, устоз... Уларнинг оила аъзолари таништирилади, шогирдлари дастур қаҳрамони бўлган устозлари ҳақида фахр билан гапирадилар. Бир сўз билан айтганда ибрат олгулик инсоннинг ҳаёт йўли очиб бериладиган ибратли кўрсатув.
Яқинда намойиш этилган сонида бир опахон ҳақида батафсил ҳикоя қилинди. Опанинг кўплаб шогирдлари журналистлар, тилшунослар экан. Улар тилларидан бол томиб мақтадилар, ҳаётда ўз ўринларини топишларида устозларининг ўрнини алоҳида таърифладилар.
Опанинг ўзи ҳам умрини тилшуносликка бағишлаган етук олим бўлиб, соҳага ихтисослашган нуфузли университетида деярли қирқ йилдан буён ишларканлар.
Исм-шарифлари ҳам тўла-тўкис ўзбекча. Кўрсатувнинг «қаймоғи» сифатида опанинг интервьюсига навбат келди ва... қаҳрамон бошдан-охир русча гапирдилар. Суҳбат асносида бирорта ўзбекча сўз адашиб кириб кетиб қолмади.
Кусто ҳайратда! Менику қўяверинг...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter