Душанбеда Навоий ва Жомий ҳайкаллари ўрнатилади
Кеча, 5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.
Шунингдек, мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter