«Дейлик, Озодбек Назарбековга Татаристон халқ артисти унвони берилса...»
Кеча Адлия вазирлигида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича брифинг ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Тадбирда мутасаддилар оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб бериш жараёнида қонун лойиҳасининг ўта дақиқ нуқаларига изоҳ беришди.
Хусусан, лойиҳанинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистон Республикаси президентининг рухсатисиз хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл давлатлари ташкилотларининг мукофотлари (фахрий ва махсус унвонларни олиш, илмий унвон ва даражалар бундан мустасно) олишига чеклов қўйилган. Айни нормадан келиб чиқиб, савол берилдики, мана — Озодбек Назарбеков, у айни пайтда маданият вазири, яъниким, давлат фуқаролик хизматчиси, дейлик, унга Тартаристон халқ артисти унвони берилгудек бўлса, айни чеклов татбиқ этиладими?
Адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров бундай ҳолатда чеклов қўлланмаслигини билдирди. Чунки, Назарбековга бундай унвонга (мабодо, берилгудай бўлса) давлат фуқаролик хизматчиси эмас, балки хонанда сифатида лойиқ кўрилган бўлади.
Шунингдек, қонун лойиҳасининг 12-моддаси (Давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари) бўйича фикр билдирилар экан, давлат фуқаролик хизматчиси «давлат тилини билиши шарт»лиги алоҳида банд тариқасида киритилиши таклиф қилинди.
Таклиф маъқул келди. Унинг лойиҳадаги аксини эса вақт кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter