Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Черчилл чизган расм сотувга қўйилади

Черчилл чизган расм сотувга қўйилади

Фото: «Zen.yandex.ru»

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилл томонидан чизилган «Кутубия масжиди миноралари» расмини сотишга қарор қилди. «Forbes» маълумотларига кўра, Анжелина расмни собиқ эри Бред Питт билан бирга сотиб олган бўлиб, март ойида кимошди савдосида сотувга қўйилади.

«Кутубия масжиди миноралари» Иккинчи Жаҳон уруши даврида яратилган сиёсатчининг ягона асари ҳисобланади. Бир пайтлар Черчилл уни АҚШ президенти Франклин Рузвельтга совға қилган, кейин у бир нечта коллекционерларнинг қўлига ўтган ва, охир-оқибат, юлдузли жуфтликка келиб тўхтаган.

Черчилл расмни 1943 йилда Марракешда чизган. У ерга Гитлерга қарши коалиция мамлакатлари раҳбарлари ўртасида Марокаш Касабланкасида бўлиб ўтган махфий музокаралардан сўнг борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг