Бахшичилик фестивали. Термиз аэропортида хорижлик санъаткорлар кутиб олинди (фото)
Бугун тунда дунёнинг турли нуқталаридан санъат аҳли Термизга етиб келди. Меҳмонларни аэропортда кутиб олиш маросими эса салкам тўйга айланиб кетди.
Бир томонда Европа, бошқа томонда жануби-шарқий Осиё мамлакатлари вакиллари Термиз аэропортида жам бўлишди. Санъаткор халқи бор жойда эса албатта ҳиргойи ҳам бўлади. Аэропортнинг кутиб олиш жойида японча, немисча, инглизча ва яна бир қанча тилларда қўшиқ куйланган бўлса, ташқарида карнай-сурнай садолари қулоқни қоматни келтирди.
«Ташқарида манзара шунчаки даҳшат», – аэропортга қайтиб кирган меҳмонлардан бири шерикларига ҳовлиқиб гапирди инглизчалаб. Қолганлар ҳам шоша-пиша ташқарига отланишди. Биз ҳам чиқдик. Ростан ҳам, манзара шунчаки гўзал.
Эртага эса бундан-да гўзал бўлиши кутиляпти. Чунки фестивал бошланади...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter