Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ашхободда «Тошкент» боғи очилди (фото)

Ашхободда «Тошкент» боғи очилди (фото)

Ашхободда «Тошкент» боғини барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг ўша пайтдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов билан учрашуви чоғида маълум қилган эди.

«Тошкент» истироҳат боғи Ашхобод шаҳрининг тарихий марказида — собиқ «Гунеш» боғи ўрнида, Махтумқули шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган. Бу жой ўта кўркам, гавжум ва яшил майдонларга бой. Унинг ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси, цирк ва драма театри бинолари жойлашган.

Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилди. Тахминан 28,6 минг метрквадрат майдонда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилди, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар барпо этилди.

Бу ерда пойтахтимиздаги «Мустақиллик» майдони, Олой бозори, Тошкент телеминораси ва яна кўплаб ўзбекона макет ва декорацияларни учратасиз. Умуман, боғда ўзингизни худди Тошкентда юргандек ҳис этишингиз учун барча муҳит яратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг