Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёр Баҳрулла Раҳимов вафот этди

Актёр Баҳрулла Раҳимов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театрининг етакчи актёри Баҳрулла Раҳимов 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Баҳрулла Раҳимов 1959 йил 10 апрелида Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган.

1976-1980 йилларда Aлександр Николаевич Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъат институтининг «Драма ва кино актёрлиги» мутахассислигини тамомлаган.

Баҳрулла Раҳимов театрдаги 43 йиллик меҳнат фаолияти давомида Зиндонбон ва Дарвеш («Улуғбек»), Aмир Насруллоҳ («Нодирабегим»), Aмир Темур («Самарқанднома»), Беҳбудий («Беҳбудий»), Сулайхий («Имом Бухорий»), Aлександр Македонский («Қуёш фарзанди Спитамен»), Aваз («Бир ўлиб кўрайчи»), Эдип («Эдип»), Шайхулислом ва Темурнинг арвоҳи («Мирзо Улуғбек»), Одам ато («Қобил ила-Ҳобил»), Бобо («Кўчки»), Граф Глостер («Қирол Лир») каби ролларни маҳорат билан ижро этган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг