Афсонавий қўшиқчи Британиянинг энг бой кишилари қаторига қўшилди
Британиялик қўшиқчи ва бастакор Пол Маккартни фунтли миллиардерлар қаторига қўшилди, дея хабар берди The Times.
Пол Маккартни — 1,1 млрд фунт стерлинг ($1,27 млрд атрофида) даромад қилган илк мусиқа намояндаси.
Афсонавий The Beatles рок-гуруҳи асосчиларидан бўлмиш Маккартни рафиқаси Нэнси билан биргаликда Буюк Британиянинг энг бой кишилари рўйхатида 165-ўринни эгаллади. 2023 йилда унинг бойлиги £950 млн экани айтилганди.
Бир йил ичида санъаткор тахминан £50 млн ишлади. Ўтган йили у халқаро гастролга (Got Back) чиққан ҳамда янги қўшиғи тақдимотини ўтказганди.
Шунингдек, 2023 йилнинг ноябрида The Beatles гуруҳининг сўнгги «Now and Then» релизи Жон Леннон вокали билан тақдим этилган ва у дарҳол британ мусиқа чартлари етакчисига айлаганди. Албомни ёзишда Пол Маккартни ҳам қатнашган. 18 июн куни у 82 ёшини қарши олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter