«Ўзбекконцерт»дан садо: 2018 йилда клиплар фаолиятини ташкил этиш бўйича бадиий кенгаш тузилади
«Ўзбекконцерт» давлат муассасида таниқли эстрада хонандалари ва ёш ижрочиларнинг навбатдаги ижодий давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этган.
Шунингдек, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига яқинда раҳбар этиб тайинланган Одилжон Абдуқаҳҳоров муассаса ҳузурида 2018 йилдан бошлаб клиплар фаолиятини ташкил этиш бўйича бадиий кенгашнинг тузилиши ва бу кенгашнинг мақсад, вазифалари хусусида тўхталиб ўтди.
— Ҳар бир хонанда қўшиққа клип ишлашдан аввал тузилган бадиий кенгаш аъзолари чиғириғидан ўтказилади. Клип мазмун моҳияти маъқул келсагина, уни ишлашга рухсат берилади. Яна қўшимча тарзида шуни таъкидламоқчиманки, хонандаларнинг хорижга чиқиш масаласи, клиплар хусусидаги қўйилаётган бу вазифаларнинг барчаси санъатимиз нуфузини кўтариш, хонандаларимизнинг шаънига доғ туширмаслик мақсадида қилинаётган хайрли ишлардир, — деди О.Абдуқаҳҳоров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter