Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусга қарши эмланганлар сони ҳақида маълумот берилди

Юртимизда коронавирусга қарши эмланганлар сони ҳақида маълумот берилди

Фото: ССВ

Вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9551 нафар фуқаро эмланди.

Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент шаҳри (2105 нафар),

Бухоро вилояти (1166 нафар),

Андижон вилояти (1083 нафар),

Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни  5018 нафар, 2 апрель куни  9211 нафар фуқаро эмланган эди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг