Ён қўшнимизда ҳинд штаммига ўхшаш коронавирус мутацияси аниқланди
Қозоғистонда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди, у ҳинд штаммига ўхшаш бўлиб чиқди, деб хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мутация мамлакат пойтахти Нур-Султонда касалланиш кескин ошганидан сўнг ўтказилган ПЦР текширувлари вақтида аниқланган. Мутация вируснинг ҳинд штаммига хос эканлиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, мутациянинг мавжудлиги ва унинг ҳинд штаммига тегишли эканлиги тўғрисида якуний хулоса ДНК намуналарини ўрганиш тугагандан сўнг эълон қилинади.
Қозоғистонда 21 июн ҳолатига кўра, 21 564 киши коронавирус билан курашмоқда. 20 июнь куни мамлакатда 930 та янги ҳолат аниқланди, шундан 215 таси Нур-Султонда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter