Андижондан хушхабар: Коронавирусдан тузалганлар сони кўпайди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.
Тузалганлардан 5 нафари Андижон шаҳридан, 3 нафари Жалақудуқ туманидан. Улардан 4 нафари эркак бўлса, яна 4 нафари аёллардан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 13 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 269 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter