Янги беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди
2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эрак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 21006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter