Хоразмда вакцинадан оғирлашган аёл ҳақидаги видеога расмий муносабат билдирилди
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганини маълум қилди.
«Беморнинг аҳволини ўрганиш ва бу ҳолат нима сабабдан юз берганига аниқлик киритиш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди.
Ишчи гуруҳ таркибига мамлакатимизнинг тажрибали инфекционист, реанематолог, офтальмолог, вирусолог, иммунолог, невропатолог, психолог каби мутахассислари киритилди.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берамиз.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда қўлланилаётган вакциналар билан эмланган аҳоли вакилларида бирорта жиддий салбий таъсир кузатилмаган», дейилади ССВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter