Хонқада яшовчи фуқаро ва унинг 7 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланди
26 июнь ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, нафақат пойтахтимизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Кеча 250 ҳолатда касаллик аниқланган бўлиб, шундан 25 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Буни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан.
Жумладан, Тошкент вилоятида яшовчи А.З.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Қибрай туманида яшовчи С.А.да (тумандаги колбаса цехи ишчиси), Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да (ҳар икки ҳолатда ҳам профилактика мақсадида намуна топширган) ва вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да касаллик аниқланган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да, Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик), Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида, Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Хазорасп туманида яшовчи М.Р.да (бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус тасдиқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимгидек аҳолини огоҳлантиришда давом этади.
Жумладан, аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини, ва албатта, ижтимоий масофа сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter