Хитойликларга иккинчи марта ниқобсиз юришга рухсат берилди
Хитой пойтахти Пекин шаҳрида COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати камайгани учун аҳолига кўчаларда ниқобсиз юришга рухсат берилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Ушбу қарор маҳаллий ҳокимият томонидан қабул қилинган. Чунки шаҳарда охирги 13 кун давомида бирор марта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Бироқ аҳолиниг кўпгина қисми ҳалиям ниқоб тақишда давом этяпти, дея таъкидлаган агентлик мухбири. Жумладан, одамлар ниқобсиз юргани учун айбланишидан қўрқиб қолишган.
Пекинда ниқоб чеклови иккинчи марта бекор қилиняпти. Биринчи сафар бундай қарор апрель ойида қабул қилинганди. Бироқ июнда вирус тарқалгач бу қоида яна жорий этилган.
Сўнгги беш кун ичида Хитой мамлакат ичкарисида бирорта ҳам юқтириш ҳолати ҳақида хабар бермади. Шунга қарамай, 20 август куни 22 та коронавирус ҳолати четдан кириб келгани маълум бўлди. Шу муносабат билан Хитой деярли барча фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чегарани ёпиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter