Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди

Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди

Фото: EPA/Vostock-photo

Хитойда кеча, 18 январь санасида COVID-19 коронавирусини юқтириш бўйича 118 та янги ҳолат қайд этилди, касалланишларнинг 106 таси мамлакат ичкарисида кузатилган. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига асосланиб «Interfax» хабар берди.

Кеча коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Ўтган якшанба куни мамлакатда 109 кишида коронавирус топилганди.

Хитойнинг шимоли-шарқидаги Цзилинь вилояти душанба куни коронавируснинг янги ўчоғига айланди — шу куни 43 нафар, бир кун аввал 30 нафар янги ковид-бемор аниқланди.

Бунгача оғирроқ вазият мамлакат шарқидаги Хэбэй вилоятида юзага келганди. Кеча бу ерда 35 та ковид-ҳолат рўйхатга олинди. Пекин шаҳри Хэбэй ҳудудида жойлашгани боис ушбу вилоят туманларида яшовчиларга пойтахтга кириш тақиқлаб қўйилган.

Коронавирус пандемияси даврида Хитойда жами 88 454 та ҳолат қайд этилган, вафот этганлар — 4 635, соғайганлар — 82,4 минг нафардан зиёд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг