Хитой коронавирусдан зарар кўрган давлатларга икки миллиард доллар ажратмоқчи
Хитой коронавирусдан зарар кўрган мамлакатларга, айниқса, ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш мақсадида кейинги икки йил давомида 2 миллиард доллар ажратади, деди ХХР раиси Си Цзиньпин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«COVID-19 га қарши халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида Хитой зарар кўрган мамлакатлар, айниқса, ривожланаётган давлатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда коронавирусга қарши курашишга ёрдам кўрсатиш учун кейинги икки йил давомида 2 миллиард доллар ажратади», — деди Хитой раҳбари видеоконференция тартибида ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-сессиясида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter