Хавфли карантин шароитида жамоат жойларида ниқобсиз юриш қандай жазоланади?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш:
- фуқароларга БҲМнинг 20 баравари (4 млн 900 минг сўм);
- мансабдор шахсларга эса 30 баравари (7 млн 350 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter