Халқаро мутахассис коронавируснинг хавфли мутациялари ҳақида ўз фикрини айтди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти коронавирус вақт ўтиши билан мутацияга учраб, яна-да хавфли вирусга айланиши ҳақидаги назарияни рад этди. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.
Эпидемиолог Мария Ван Керкховнинг сўзларига кўра, вирус меъёр даражасида ўзгаради. Бу шунга ўхшаш касалликлар, масалан, гриппга хосдир. «Касалликнинг тобора юқумли ёки ҳаёт учун хавфли бўлиб бораётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ», — дея таъкидлади у.
Шунга қарамай, мутахассис «пандемииянинг тугашига ҳали анча бор»лигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, вирус тарқалишига қарши муваффақиятли курашиш учун бўшашмаслик ва чекловларни олиб ташламаслик керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter