Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Pfizer вакцинаси билан эмланган шифокор оламдан ўтди

Pfizer вакцинаси билан эмланган шифокор оламдан ўтди

Фото: «Global Look Press»

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи шифокор Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси билан эмлангач бир неча кундан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail марҳумнинг рафиқасига асосланиб хабар бермоқда.

Аёлнинг сўзларига кўра, 56 ёшли акушер соғлом бўлиб, сурункали касалликларга чалинмаган, аммо эмлашдан бир неча кун ўтиб  «сирли қон касаллиги» туфайли вафот этган.

«Менинг фикримча, унинг ўлими 100 фоиз эмлаш билан боғлиқ. Бошқа изоҳ йўқ», - деди аёл.

Pfizer изоҳига кўра, шифокор ўлимидан сўнг текширув ўтказилмоқда, аммо улар ўлим ва вакцина ўртасида тўғридан  тўғри алоқа борлигига ишонмайдилар. 

Эслатиб ўтамиз, Pfizer ҳозирча ЖССТ тасдиғидан ўтган илк вакцина саналади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг