Вазир ўринбосари «Astra Zeneca»нинг ножўя таъсири ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари «Нега кўп давлатлар «Astra Zeneca» вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?» деган саволга изоҳ бериб ўтди.
«Astra Zeneca» вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.
Бунда асосан тромбоз ҳолатлари (томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси, томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради) кузатилди. Европа мамлкатларида биринчи навбатда 65 ёшдан юқори аҳоли эмланиши кўзда тутилган. Табиийки, бу ёшдаги одамлар ҳар қандай бошқа касалликларга мойил бўлади. Бунга айнан у ёки бу вакцина сабабчи деб айтолмайман. Масалан, худди шу ҳолат «Pfizer» вакцинасида ҳам кузатилган.
Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам. Биз ЖССТ таркибидаги махсус коммисияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани — унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда».
Аввалроқ, қатор Европа мамлакатларининг Оксфорд университетининг COVID-19га қарши вакцинаси («AstraZeneca»)дан воз кечиши вакцинация марказлари ёпилиб, аҳолини эмлаш ишлари издан чиқишига олиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter