Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вакцинация борасида провокацион хабарлар тарқатишдан сақланинг!» – ССВ

«Вакцинация борасида провокацион хабарлар тарқатишдан сақланинг!» – ССВ

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда «Наманганда вакцина олган аёл гапирмайдиган, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолди», мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди. Тезкор ишчи гуруҳ тузилди, вазият бевосита ўрганилмоқда,  дейилади ССВ хабарида.

Қайд этилишича, дастлабки ўрганишларда 1968 йилда туғилган фуқаро З.А. коронавирусга қарши вакцинанинг фақатгина битта дозасини бундан икки ой олдин, яъни жорий йилнинг 28 июнь куни олгани маълум бўлди.

«Шу маълумотнинг ўзиёқ фуқаронинг соғлиғидаги ўзгариш эмлаш жараёнларига мутлақо боғлиқ эмаслигини аниқ кўрсатади.

Айни дамда фуқаро З.А.нинг ҳолати тўлиқ тиббий назоратга олинган. Вазият юзасидан ўрганишлар якунлангач, қўшимча маълумот берилади.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби провокацион ва фейк хабарлар тарқатиб, аҳоли орасида вакцинация жараёнларига ишончсизлик пайдо қилишга уринишдан тийилишни сўраб қолади», дейилади вазирлик мурожаатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг