Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДРда 500 киши карантинга олинган

КХДРда 500 киши карантинга олинган

Фото: «Global Look Press»

Шимолий Кореяда 700 киши коронавирусни аниқлайдиган тестдан ўтказилди. Хабар қилинишича, 2 апрел ҳолатига кўра мамлакатда 500 киши карантинга олинган эди.

Аммо расмий Пхеньян КХДРда коронавирусга чалинганлар борлигини инкор этиб келмоқда. Гарчи мамлакат касаллик ўчоғи бўлган Хитой ва Жанубий Корея билан чегарадош бўлса-да, ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар борлиги ҳақида маълумот берилмаган.

2 апрел ҳолатига кўра КХДРда 709 киши — 11 нафар хорижлик фуқаро ва 698 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари тестдан ўтказилган. Улардан касаллик аниқлангани хабар қилинмаган. Айни вақтда икки хорижлик фуқаро ва 507 нафар КХДР фуқароси карантинда бўлиб турибди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг