Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда бир кунда қарийб 2 минг кишида коронавирус аниқланди

Қозоғистонда бир кунда қарийб 2 минг кишида коронавирус аниқланди

Фото: «Yandex.com»

Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 1962 та янги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати аниқланди, умумий касалланганлар сони 53 021 кишига етди, дея хабар берди коронавирус инфекциясига қарши кураш идоралараро комиссияси.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 июль ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус туфайли 264 та ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилганди. Қозоғистонда ўлим ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ҳафта янгиланади. Соғайган беморлар сони 34,1 минг кишидан ошган.

«1962 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди, улардан 753 нафари аломатли ташувчилар, 1209 нафари аломатсиз ташувчилар», — дейилади комиссиянинг Telegram каналида.

Ўтган бир кеча-кундузда янги касалланиш ҳолати энг кўп Атирау (658), Олма-ота (177) ва Қарағандада (150) қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг