Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уханда яна коронавирус чиқди!

Уханда яна коронавирус чиқди!

Фото: «Pixabay»

Бутун дунёга коронавирус тарқаган Хитойнинг Хубэй провинцияси марказий шаҳри Уханда яна коронавирус аниқланди.

Бу ҳақда Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Касалликни юқтирган беморнинг аҳволи оғир. Хубэйда коронавируснинг 17 нафар симптомсиз ташувчиси аниқланганди, шулардан бирининг касали ривожланиб кетган.

Хитой ҳукумати коронавирус статистикасини юритишда фақат COVID-19 га тести мусбат чиққанлар ва касаллик аломатлари бўлганларни ҳисобга олади.

Масалан, Хубэйда айни пайтда вирусни симптомсиз ташувчи 616 киши шифокорлар назорати остига олинган.

Ухандаги шифохоналарда коронавирусга чалинган бирорта ҳам бемор қолмагани ҳақида илгари хабар бергандик

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг