Урганч «қизил»га ўтгани учун чекловлар қайта жорий қилинди
Урганч шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудудга киритилганлиги муносабати билан қатор чекловлар қайта жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалашининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудлар тоифасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ахборотида Урганч шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудудга киритилганлиги муносабати билан қуйидаги чекловлар қайта жорий қилинди:
- автомашиналарни ювиш шохобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
- ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
- парк ва истироҳат боғлари фаолияти;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
- йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;
- жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;
- барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти;
- буюм бозорлари фаолияти;
- савдо мажмуалари фаолияти;
- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;
- спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти;
- тунги клуб ва дискотекалар фаолияти;
- караоке ва билярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти;
- умумий овқатланиш корхонлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);
- яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти;
- таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти;
- меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти;
- давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти;
- ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи (65 ёшдан ошган шахслар учун) мажбурий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter