Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашда D витамини жуда муҳим — олимлар

Коронавирусга қарши курашда D витамини жуда муҳим — олимлар

Фото: «Global Look Press»

Британиялик олимлар D витамини коронавирусга қарши курашда муҳим аҳамият касб этишини аниқлашди.

Мутахассислар томонидан таъкидланишича, D витамини етишмовчилиги бор инсонлар коронавирусга чалиниши хатарлидир. Қиролича Елизавета фонди шифохонаси ва Шарқий Англия университети тадқиқотчилари олиб борган тадқиқотлар шундай натижага олиб келган.

D витамини ингичка ичакда кальций ва фосфорни ўзлаштиришда ёрдам беради. Бу витамин тақчиллиги айниқса ёши катта инсонларда кузатилади ва улар шусиз ҳам коронавирусга қарши курашда хатар гуруҳида ҳисобланади.

Мутахассислар овқатланишга эътибор қаратишни ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган таомлар истеъмол қилишни сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг