Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда коронавирусга чалинганлар 34 минг кишидан ошди

Туркияда коронавирусга чалинганлар 34 минг кишидан ошди

Фото: «Tourprom.ru»

Туркияда коронавирусни юқтирганлар сони бир кеча-кундузда қарийб 4 минг кишига кўпайди — 30 217 дан 34 109 га. Умумий вафот этганлар сони 649 дан 725 кишига етди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

«Бугун 20 023 та тест ўтказилиб, 3892 та янги ҳолат қайд этилди, жами юқтирганлар сони — 34 109. Биз бугун 76 нафар бемордан айрилдик, жами вафот этганлар сони — 725. Бугун 256 киши тузалиб, жами 1582 нафарга етди», — деб ёзади Кожа «Twitter»да.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг