Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда бир кеча-кундузда вафот этганлар сони маълум қилинди

Туркияда бир кеча-кундузда вафот этганлар сони маълум қилинди

Фото: «News.myseldon.com»

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 1670 тага кўпайиб, жами 126 минг кишига етди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Бугун 1670 та янги ҳолат аниқланди, жами касалланганлар сони — 126 045 та. Бугун биз 61 нафар бемордан жудо бўлдик, умумий вафот этганлар сони — 3397 киши. Бугун 4892 нафар бемор тузалиб, уларнинг сони 63 151 тага етди», — деб ёзган Кожа «Twiiter»да.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Маълумотларга кўра, дунё бўйича 3,3 миллион киши касалликка чалинган, тахминан 240 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг