Тошкентда касалланиш яна кўпайди

Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафарга яқин кишида касаллик қайд этилди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан ортиқ бемор аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 6 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176964 (+487) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 15 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 10 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 14 нафари Наманган вилоятида,
- 32 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сирдарё вилоятида,
- 7 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 25 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 101 нафари Тошкент вилоятида,
- 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 172257 (+432) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1260 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter