Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар постлардан қандай ўтади? ИИВ изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар ҳақида баёнот берди.
Унга кўра, ўрнатилган тақиқлар фақат автобус, автомобил, авиаташув ва темир йўл транспортига алоқадор бўлиб, Тошкент вилояти туманларидан ишга қатновчилар ёки пойтахтдан бирор юмуш билан Тошкент вилоятига йўлга чиқувчилар постлардан автомобилсиз ўтишлари мумкин.
Ушбу тақиқлар одамларнинг ишга ва уйга қатнашига таъсир кўрсатмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter