Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида касаллик аниқланди

Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида касаллик аниқланди

2020 йил 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5328 (+35) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари эса Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1290 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг