Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртта ҳудудда коронавирус аҳоли орасида кенг тарқалди. Энг ёмони, манбаи номаълумлари ҳам кўп

Тўртта ҳудудда коронавирус аҳоли орасида кенг тарқалди. Энг ёмони, манбаи номаълумлари ҳам кўп

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратилгани хабар қилинганди.

Давлат раҳбари сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқлангаини қайд этди.

Жумладан:

  • Тошкент шаҳрида аниқланган 551 ҳолатнинг 482таси;
  • Тошкент вилоятида 734 ҳолатнинг 79таси;
  • Навоий вилоятида 108 ҳолатнинг 83таси;
  • Қашқадарё вилоятида 51 ҳолатнинг 48таси аҳоли орасида чиққан.

Энг ёмони, сўнгги икки ҳафтада юқиш манбаи номаълум бўлиб қолаётганлар сони Тошкент шаҳрида 57тани, Навоий вилоятида 25, Тошкент вилоятида 22 ва Қашқадарё вилоятида 3тани ташкил этган.

Президент карантин қоидаларига риоя этилишини таъминламаган ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

«Керак бўлса, раҳбарларни ҳам ишдан олишга мажбур бўламиз. Нега десангиз, бу одамларнинг хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, йиғилишда вируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида даволаш амалиётини йўлга қўйиш ҳақида ҳам маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг