Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони навбатдаги мингталикдан ошди

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони навбатдаги мингталикдан ошди

Фото: «Newreporter.org»

Тожикистонда қайд этилган COVID-19 билан касалланганлар сони 4013 нафарга етди. Ўтган бир кеча-кундузда 83 та ҳолат аниқланди, дея хабар берди «РИА Новости» мамлакат аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Тожикистонда душанба куни кечаси коронавирус билан касалланган беморлар сони 83 нафарга кўпайиб, 4013 тага етди», — дейди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 2089 киши COVID-19 дан тузалди, 47 киши вафот этди — бу охирги беш кундан бери ўзгармасдан қоляпти, шифохоналарда коронавирус ташхиси билан 1814 нафар бемор даволанмоқда, 201 киши шифохонадан чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг