Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ Тошкентда тузалган беморлар ҳақида маълумот берди

ССВ Тошкентда тузалган беморлар ҳақида маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги тузалган беморлар хусусида хабар қилди. 

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 9 нафар, 2-сон Республика клиник шифохонасида 20 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4638 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2773 нафари соғайди.

Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4913 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг