«Спутник V» вакцинаси фақат амалдорлар учунми? Масъул жавоб берди
«Спутник V» вакцинаси амалдорлар учун олиб келинганми? Ушбу саволга Санитария-эпидемиолик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб қайтарди.
«Спутник V» вакцинаси, биринчи навбатда, 65 ёшдан катталар ва тиббиёт муассасаларида касаллик билан юзма-юз келаётган ходимларни эмлаш учун олиб келинган.
Тошкент шаҳрида мавжуд эмлаш марказларига мурожаат қилаётган айрим шахслар ёши 65 ёшга етмагани боис эмланмаётгани ҳақида эътирозлар бор. Ҳозирги эмлаш жараёнларида ушбу ёшга етмаган бўлган шахсларни ушбу вакцина билан эмлай олмаймиз. Кейинги босқичда эмлаш контингенти ўзгаради.
Ҳатто бу бўйича бизга ҳам мурожаат қилишди. Эътибор берсак, уларнинг кўпчилигининг ёши 65 дан паст.
Бугунги кунда Тошкентда 23 минг киши «Спутник V» билан эмланди. Бугун ва эртадан бошлаб Республикамизнинг барча ҳудудларига ушбу вакцина юборилади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter