Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганлар сони ошмоқда

Коронавирус юқтирганлар сони ошмоқда

Фото: Xabar.uz

2020 йил 14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1165 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бугун, 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, касалликка чалинганлар сони 1113 нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 52 кишида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 100 нафар бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг