Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси вилоятларда коронавирус кўпроқ аниқланаётгани маълум бўлди (жадвал)

Қайси вилоятларда коронавирус кўпроқ аниқланаётгани маълум бўлди (жадвал)

Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг 37та янги ҳолати қайд этилди ва жами 2039 нафарни ташкил қилди. Беморлар қайси вилоятларда аниқланди? Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган жадвал орқали ойдинлик киритиш мумкин.

Унга кўра, ўтган 24 соат ичида (30 апрел, 23 00 ҳолатига) Бухорода – 13та, Тошкент шаҳрида – 10та, Самарқандда – 6та, Наманганда – 3та, Сурхондарёда – 3та, Андижонда – 2та, коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича янги ҳолат аниқланган. Бошқа вилоятларда касалланиш чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал – 29 апрель 23 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 2002 нафарга етганди. Энг кўп касалланиш Самарқандда аниқланганди.

Мамлакатимиз бўйлаб айни вақтда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг