Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтириб олишингиз мумкин — бунинг оқибати ёмон
Бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтириб олиш ниҳоятда хавфли. Чунки одамнинг иммунитети биратўла иккита касалликка қарши курашиши қийин. Бу ҳақда Портленддаги тиббиёт маркази шифокори Рави Томар Британиянинг «Daily Express» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Шифокор коронавирус билан гриппнинг қўшилиб келишидан огоҳлантирди.
Унинг сўзларига кўра, биратўла иккита вирусни юқтириб олиш эҳтимоли ҳамиша бўлган. Айниқса, 65 ёшдан ошган кексалар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, диабет, астма ва юрак-қон томир касалликларидан қийналаётган одамлар бундай муаммога кўпроқ дуч келишади. Экспертнинг таъкидлашича, борди-ю, одам биратўла иккита вирусни юқтириб оладиган бўлса, узоқ вақт даволанишига тўғри келади. Шунингдек, бундай ҳолат ўлим хавфини оширишини унутмаслик керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter