Шифокорлар ҳамкасбига ёрдам бериш ўрнига уни уйига жўнатиб юборишди ва ўлимга маҳкум этишди
Американинг Мичиган штати Фармингтон-Хиллз шаҳрида шифокорлар тиббиёт ходимига ёрдам бермасдан, уни ўлимга маҳкум этишди. Бу ҳақда «WJBK» телестанцияси сайтида хабар берилган.
Дебора Гейтвуд 31 йил умрини лаборатория шифокорлигига бағишлаган: у ерда таҳлил учун қон йиғиш билан шуғулланган. Март ойида унда коронавирус аломатлари, хусусан, қуруқ йўтал ва иситма пайдо бўлганда ҳамкасбларидан ёрдам сўраган. Шифокорлар Деборанинг COVID-19 пневмонияси билан оғриб қолганини тахмин қилишган. Лекин текширув ўтказмасдан, изоляция учун уйига жўнатиб юборишган.
Гейтвуднинг қизи Кайланинг айтишича, шундан кейин онаси яна уч марта шифохонага йўтал ва иситмаси кучайганидан шикоят қилиб борган. Бироқ уни COVID-19 га текшириш ўрнига, йўталга қарши дори ёзиб беришган ва уйда ўтириш тартибига амал қилишни сўрашган.
«У касалликни ишхонада юқтириб олган. Бироқ ҳақиқий оиласига айланиб қолган ҳамкасблари унга ҳатто ёрдам ҳам беришмади. Бу жуда аламли», — дейди Кайла.
Уйда Гейтвуднинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашган. Ҳушидан кетиб қолгандагина шифохонага ётқизишган. Унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бир неча кундан сўнг вафот этган.
«Иккала ўпкаси ҳам зарарланган одамга қандай қилиб йўталга қарши таблетка ва уйда қолишни буюриш мумкин?» — дея аччиқланди қизи.
Янги типдаги коронавирус инфекциясига тест барибир ўтказилмай қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter