Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор коронавируснинг ҳали кутилмаган жиҳатлари борлигини айтди

Шифокор коронавируснинг ҳали кутилмаган жиҳатлари борлигини айтди

COVID-19 дан тузалган баъзи болалар ва катталарда аниқлана бошлаган MIS-A яллиғланиш синдроми SARS-CoV-2 нинг биргина асорати бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда юқумли касалликлар шифокори Николай Малишев айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодисалар мунтазам равишда рўй бериши мумкин, чунки коронавирус ҳали жуда кам ўрганилган.

«Коронавирус кўплаб кутилмаган жиҳатларга эга», – деди у. – «Биз ҳар хил асоратларга дуч келишимиз мумкин».

Эслатиб ўтамиз, америкалик олимлар катталарда ўткир яллиғланувчи MIS-A синдромини аниқлашгани хабар қилинганди. У коронавируснинг оғир асорати ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг