Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сентябрда 200дан зиёд бемор вафот этди – ССВ

Сентябрда 200дан зиёд бемор вафот этди – ССВ

Сентябрь ойида юртимизда коронавирус инфекциясидан 154 нафар, пневмониядан 58 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174879 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 15 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 44 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент вилоятида,
  • 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 169866 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1245 нафарни ташкил қилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг